...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД аёллар ва болаларни ўлдириб, кўмиб юборган


15:51, 03.12.2017 Олам
 4 244

ИШИДчилар томонидан ўлдирилган тинч аҳоли кўмилган оммавий қабрлар аниқланди.

Сурия ва Ироқда ўзларининг жанговор фаолиятини олиб борган ИШИД жангарилари аёллар ва болаларни шафқатсизларча ўлдириб оммавий тарзда кўмиб ташлаганликлари ҳақида кўплаб далиллар маълум бўлмоқда.
 
Жумладан, Ироқ ҳарбийлари Ироқ Курдистонидаги Синжар шаҳри яқинида, худди ана шундай иккита оммавий қабрни топишди. Бу оммавий қабрларда 140 кишининг, жумладан, аёллар ва болаларнинг кўмиб ташлангани аниқланди дея хабар берди, Al-Arabiya нашри.
 
2014 йилда ИШИД жангарилари Синжарда минглаб фуқароларни шафқатсизларча қатл килишган, кўплаб аёлларни эса қулларга айлантириш мақсадида ўғирлаб кетишган эди.
 
Ҳарбийларнинг маълумот беришича, Синжар шаҳрининг жанубида жойлашган қишлоқда оммавий қабр борлиги аниқланган ва у ерда 20 нафар аёл, 40 нафар боланинг жасади кўмилган.
 
Худди шундай оммавий қабрлардан иккинчидан эса 80 кишининг жасади топилган. Кўмилганларнинг деярли барчаси вояга етмаган болалар ва аёллар экани айтилган. 
Обил Сафаров

Теглар:Ироқ ИШИД Оммавий қабр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!