...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда бўлган портлаш аҳолининг ҳукуматга нисбатан ғазабини ошишига сабаб бўлди


14:28, 04.07.2016 Олам
 3 255

Бағдоддаги теракт қурбонлари орасида кўпгина болалар ҳам бор. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

3 июль куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги савдо майдонларидан бирида бўлган теракт туфайли 131 киши ҳалок бўлди, уларнинг орасида кўпгина болалар ҳам бор. Бу ҳақда “Al-Jazeera” хабар берди.
 
Бўлган қўпорувчилик ҳаракати ироқликларнинг ҳукуматга нисбатан ғазабининг  кучайишига сабаб бўлмоқда. Уларнинг фикрича, давлат ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлай олмаяпти.
 
Хабарга кўра, теракт оқибатида 200 киши жароҳатланган.  Қўпорувчилик ҳаракати юзасидан жавобгарликни ИШИД террористик ташкилоти ўз бўйнига олди.
 
Бағдодда содир этилган теракт қурбонлари хотирасига мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди. 
 
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг бошидан буён  Ироқда  20дан ортиқ кичик ва катта  кўламдаги террористик ҳаракатлар амалга оширилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ироқ Бағдод ИШИД Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!