...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқ Россиянинг ёрдамидан умидвор


18:42, 18.12.2017 Олам
 3 605

Ироқнинг Миср Араб республикасидаги элчиси Ҳабиб ас-Садр мамлакатининг урушдан кейинги тикланишида, Россиянинг ёрдами катта бўлишига умид қилишини билдирди.

Маълумки, Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абади шу йилнинг 9 декабрида, мамлакатда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига қарши олиб борилган уруш ғалаба билан якунлангани тўғрисида баёнот берган эди.
 
Ироқнинг Миср Араб республикасидаги элчиси Ҳабиб ас-Садр, мамлакатининг “Ислом давлати”га қарши олиб борган урушдан кейинги тикланишида, Россиянинг ёрдами катта бўлишига умид қилишини билдирди.
 
Ас-Садр, “Биз умид қиламизки, озод қилинган ҳудудларнинг тикланишида Москва бизга ёрдам қўлини чўзади. Россиянинг урушдан кейинги Ироқ билан ҳамкорлиги борасида жуда муҳим учрашувлар бўлиб ўтди. Россия томони ҳам ироқ-россия ишбилармонлик форумининг ташкил этилишини қўллаб-қувватлади”, деган фикрни билдирган.
 
Элчининг фикрига кўра, Ироқ ва Россиянинг ҳамкорлигига ва араб давлатининг Россия имкониятларидан фодаланишига “ҳеч нарса ҳалақит бермайди”. 
 

Теглар:Россия Ироқ Ас-Садр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!