...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иқтисодчи Пай Ен: “Россия АҚШга Эрондан қўлингни торт демоқчи”


11:45, 13.02.2017 Олам
 3 226

Пай Ен АҚШнинг қандай сиёсатни амалга оширмоқчилиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мустақил иқтисодчи Пай Ен кеча, 12 февраль куни Эроннинг марказий каналларидан бир “Press TV”нинг оқшом вақтидаги дастурларида АҚШнинг қандай сиёсатни амалга оширмоқчилиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
“Трамп ҳокимияти Генри Киссенжернинг  “бўлиб ташла, ҳукмронлик қил” таомилидаги сиёсатидан фойдаланмоқда. Улар яқинда 45 йил тўладиган, президент Никсоннинг “уч томонлама” дипломатиясининг янги услубидан фойдаланишмоқда. Россия, Хитой ва Эрон давлатлари ўртасига нифоқ солиб, шу орқали уларни ҳам бошқаради”,  дейди Пай.
 
Бундан аввал, Эрон халқаро терроризмни молиялаштирмоқда мазмунидаги айбловга қўшилмаган Россия ўз сўзини айтганди:
 
“Бузилмаган ҳолатни тузатишга ҳаракат қилиш шарт эмас”, дея фикрини билдирган Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Рябков сўзлари остида Эрондан қўлингни торт дейилмоқда”,  деб қўшимча қилди иқтисодчи.
 
“Россиянинг Эрондаги Ҳамадон ҳарбий ҳаво кучлари базасидан фойдаланиши, у орқали Сурияга ҳаво зарбаларини бериши рамзий маънога эга”, деб ҳисоблайди у. “Бу катта ишонч ва иттифоқдошлик белгиси. Бошқа тарафдан, халқаро бозорда 44 йиллик АҚШ валютасида амалга ошириб келинган нефть савдоси Россия ва Хитойнинг ҳамкорликдаги стратегияси оқибатида йўққа чиқиши мумкин. Агар Москва ва Теҳроннинг нефть қувурларини қуриш борасидаги келишувлари ўз ниҳоясига етиб, лойиҳа амалга ошса, бу олтин билан ҳимояланган юан ва рубль валютаси жаҳон бозорини эгаллашга киришмоқда, деган маънони ҳам англатади”, деб ўз фикрига якун ясади.  
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Пай Ен Россия-Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!