...
МЕНЮ
ONLINE TV

IQ – аҳмоқлар учун. Стивен Ҳокингдан 10 та замонавий ҳаёт фалсафаси


15:20, 16.03.2018 Бу қизиқ
 6 657

Охирзамонни башорат қилган олим ўзининг замонавий ҳаётдаги ўзгаришларга муносабатини билдирди.

Аввалроқ, Буюк Британиялик таниқли олим ва фан арбоби Стивен Ҳокинг вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Буюк астрофизик олим ўзининг ҳаёти давомида инсоният учун бир нечта янги бўлган назарияларни ишлаб чиқди ва фанга киритди.
 
Қуйида Стивен Ҳокингнинг замонавий ҳаётдаги ўзгаришлар ва ҳодисаларга муносабатлари акс этган хулосаларини келтирамиз:
 
  1. IQ – аҳмоқлар учун
 

 
Ҳокинг IQ коэффицентини тушунмас, ва уни тушунишга ҳаракат ҳам қилмас эди. У аниқ тарзда шуни айтганки, бу кўрсатгичлар фақат омадсизлар учун овуниш воситасидир.
 
Бизнинг сайёрамиз – деворлардан иборат аквариум. Ҳар бир инсон шу аквариумдаги балиқ кабидир. Шунинг учун биз ундан ташқари маконни била олмаймиз.
 
Ҳокинг ушбу фикрига қарши ўлароқ, бутун умрини коинотдаги жисмлар ва уларни тадқиқ қилишга бағишлади.
 
  1. Коинот “ҳеч нарса” ва торишиш туфайли пайдо бўлган.
 

 
Ҳокингнинг фикрича, коинот 14 миллиард йил аввал чексиз масса ва зичликдан иборат бўлган ва у катта портлашга учрагани сабабли Ерга ўхшаш сайёралар пайдо бўлган.
 
  1. Шуниси эътиборлики, Ҳокинг барча назарияларини ҳаракатлана олмай фалаж бўлиб қолган пайтларида яратган.
 

 
У 18 ёшида бу касалликка йўлиққан. Шифокорлар унинг 2 ярим йиллик умри қолганини айтишган, аммо у 77 йил умр кўрди.
 
  1. Иллюзия – билишнинг душмани
 

 
Ҳокингга кўра, билишнинг асосий душмани жаҳолат эмас, балки иллюзиядир.
 
  1. Жаннат ерда жойлашмаган
 

 
Олим ҳар доим ғайриоддий орзулар билан яшаган. Масалан, у доимо Ердан ташқарида, коинотда бўлишни хоҳлаган. Бу унинг учун жаннатдек макон ҳисобланган. Шунингдек, Ҳокинг агар унда етарлича маблағлар бўлганда космик кемада коинотга йўл олишни афзал билган.
 
АҚШнинг “Zero Gravity” компанияси унга шу имкониятни берди ва у самолётда ўта баландда туриб парвоз қилган.
 
  1. Вақт нисбийдир
 

 
Ҳокинг Эйнштейиннинг нисбийлик назариясига қўшилган ва вақтни ҳам нисбий, деб тушунтирган. Унингча, Ерга яқин объектлар учун вақт секин ўтади, бироқ объект узоқлашгани сайин вақт ўтиши тезлашади.
 
  1. Ҳаёт фожиа учун эмас
 

 
Ҳокинг агар ҳаётда кулги бўлмаса, у жуда фожиали бўлиши мумкинлигини айтган.
 
  1. Мен ишонаманки, агар инсон Ерда қолмасдан космосга чиқиб кетса, минг йил умр кечиради. Тўғри бу ҳақда турли хил танқидий фикрлар мавжуд, лекин мен оптимистман ва бунга ишонаман.
 

 
  1. Менинг жисмоний ҳолатим ишлашимга ҳалақит қилмайди. Қайтанга у тадқиқотларга диққат қилишмга ва зерикарли конференциялардан қочишимга ёрдам беради.
 

 
  1. Менинг мақсадим жуда оддий: коинотни тушунмоқчиман. У нима учун ва қандай тартибга солинган ҳамда нега биз бу ердамиз?
 
 Икром Раҳмон

Теглар:Стивен Ҳокинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!