...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икки шахс ўз дўстини сотиб юбормоқчи бўлди


18:20, 01.11.2016 Олам
 5 177

Буйрагини сотишга рози бўлган қиз аслида фоҳиша сифатида сотиб юборилаётган эди.

Москва шаҳрида украиналик эркак ва аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Kp.ru” хабар қилади.

Маълум бўлишича, украиналик фуқаролар 23 ёшли Мария Олейник, 22 ёшли Андрей Бородач ва 20 ёшли Богдана Цибуленко (жабрланувчининг исми ўзгартирилган) Украинада танишган.

Фуқаро Богдана Цибуленко кам таъминланган оиладан. Онаси ногирон, қарамоғида кичик синглиси борлиги сабаб қийин вазиятга тушиб қолади.

Олейник ва Бородач буни билган ҳолда Богданага Москвага бориши лозимлиги, улар энага бўлиб ишлашига ёрдам беришларини айтади.

Москвага келгач эса, Богданани ижарага олинган уйга қамаб қўйиб, фоҳишалик қилишга мажбурлашади. Орадан бир неча ҳафта ўтиб, “содиқ дўст”лар Богданага буйрагини сотишни маслаҳат беради. Қийинчиликлардан чарчаган Богдана эса бунга розилик билдиради.

Аслида эса, хийлагарларнинг бу таклифи ҳам ёлғон эди. Мария Олейник ва Андрей Бородач Богданани фоҳишаликка сотиб юбормоқчи эдилар. Улар ҳаридор топиб, унга Богдана Цибуленкони 3 минг АҚШ долларига сотиб юборишни режалаштиришганди.

Шу йилнинг 30 октябрь куни жиноятчилар жабрланувчи Цибуленко билан Ильменск кўчасидаги меҳмонхоналардан бирига, ҳаридор билан келишилган жойга келишади.

Богдана Цибуленконинг бахтига, меҳмонхонага ҳаридор кўринишида полиция ходими кириб келди. Жиноятчилар 3 минг АҚШ долларини қўлига олганидан сўнг, улар далилий ашё билан қўлга олинди.

Фуқаролар Мария Олейник ҳамда Андрей Бородачга қарши жиноий иш очилди. Тергов ишлари давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Украина Москва Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!