Мутахассислар саҳарлик ва ифторлик вақтида қайси маҳсулотларни истемол қилиш ҳақида ўз тавсияларини бериб боришмоқда.
Шу боис мутахассислар саҳарлик ва ифторлик вақтида қайси маҳсулотларни истемол қилиш ҳақида ўз тавсияларини бериб боришмоқда. Улар рўзадорларнинг ҳолсизлик, чарчоқ ва баъзи хасталикларга йўлиқмасликлари учун ифторликдан кейин гилос ейишнинг инсон организмига 6 фойдаси ҳақида маълумот беришди.
1. Мутахассисларнинг айтишича, “оғиз очил”ганидан 2 соат кейин гилос тановул қилинса, иммунитетни мустакамлаб, турли хасталиклардан қўриқлайди.
2. Уйқуга ётишдан бир соат олдин ярим кило ушбу мева лаззатидан баҳарманд бўлсангиз, енгил ором оласиз. Чунки ундаги моддалар вужуддаги чарчоқ аломатларини ҳайдаш хусусиятига эга.
3. Гилос – антиоксидларга бой. Антиоксидлар инсон вужудининг саратондан ҳимояловчи қалқон вазифасини ўтайди. Шунга кўра, ҳар инфторда гилос есангиз, саратон сизга ҳеч қачон хавф сололмайди.
4. Шу билан бирга ушбу мева юракнинг энг яқин дўстидир. Кўриниши ҳам айтиб турибди: юрак каби қип-қизил. Юрак томирларини ҳаракатга келтириб, қон айланишни бир меъёрда ушлаб туради.
5. Танадаги ортиқча ёғларни эритиб, инсоннинг нафас олиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.
6. Хотирани мустаҳкамлаш хусусиятига ҳам эга.