...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Анвар Жўраев 39 ёшида бўйдоқлар сафидан чиқди


11:22, 13.09.2018 Шоу-бизнес
 12 664

Фақат Муниса Ризаева тўйдан суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали бўлишди.

2000 йилларда Ўзбекистонда катта шуҳрат қозонган “Саҳар” гуруҳи хонандаси Анвар Жўраев ва ниҳоят уйланди. 11 сентябрь куни Тошкентдаги “Grand Mir” меҳмонхонаси тантаналар залида хонанданинг тўй маросими бўлиб ўтган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.
 
39 ёшни қаршилаган Анвар Жўраев Одина исмли ўзбек қизига уйлангани маълум. Тўйда ўзбек шоу-бизнеси аъзоларининг кўчпилиги иштирок этмаган. Фақат Муниса Ризаева тўйдан суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали бўлишди.
 
Анвар Жўраев профессионал хонандалик фаолиятини 1999 йилда бошлаган ва унинг илк қўшиғи саналган “Ёмғир” ўша вақтларда ёшлар орасида оммалашган. Ўша давр ёшлари ҳозир ҳам “Саҳар” гуруҳини номини, хусусан, “Ёмғир”ни яхши эслайди. 

Теглар:Анвар Жўраев Саҳар гуруҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!