Жаноб Чэнь ноқонуний туғилган ўғлини интернет тармоғи орқали 6,5 минг АҚШ долларига сотиб юборган.
34 ёшли Чэнь фамилияли кишининг оиласи тадбиркорлик билан шуғулланган. Уларнинг оиласида 2012 йилда ўғил фарзанд дунёга келган. Бироқ хитойлик эркак Цзянси провинциясида бошқа бир аёл билан ҳам ноқонуний равишда яшаб келган ва 2014 йилда яна бир ўғил фарзанд кўрган.
Кейинчалик, Чэнь оиласида молиявий муаммолар юзага келиб, бир неча дўконларини ёпишга мажбур бўлди. 2016 йилда унинг рафиқаси катта миқдордаги қарз туфайли ўз жонига қасд қилишга ҳам уринди. Бу воқеадан сўнг, хитойлик эркак ноқонуний туғилган ўғлини интернет тармоғи орқали 6,5 минг АҚШ долларига сотиб юборди. Бу маблағнинг 3 минг 400 долларини рафиқасига қарз тўлаш учун берган бўлса, қолганини ўзида олиб қолган.
Кейинроқ, полиция бу воқеадан хабар топиб, болакайни онасига қайтарди, жаноб Чэнь эса бола савдосини амалга оширганликда айбланиб, суд қилинди. Суд жараёнида у ўз ўғлини ноқонуний ўғлидан кўра кўпроқ яхши кўришини айтиб ўтди.
Нашрда Чэнга қандай жазо тайинлангани ҳақида аниқ маълумот келтирмаган.