...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойлик “олимлар” яратган сунъий тухум саломатлик учун зарарлими?


16:52, 16.11.2016 Бу қизиқ
 4 733

Бугун эътиборинигизни хитойлик “олимлар” яратаётган сунъий тухумларга қаратмоқчимиз.

Бугунги кунда Хитой ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, у ёки бу маҳсулотнинг сунъий нусхасини яратиш борасида дунёнинг етакчи давлатларидан бири саналади.
 
Одатда хитойлик олимлар ишлаб чиқариш сирларини ҳеч кимга ошкор қилишмайди. Қайта ишлаб чиқариш ва сунъий ишлаб чиқариш сирлари ҳақида-ку, айтмаса ҳам бўлади.
 
Ҳозирда хитойлик олимлар сунъий равишда ҳосил қилаётган озиқ-овқатлар мавзуси тобора оммалашиб бормоқда. Чунки бундай озиқ-овқат маҳсулотлари кўриниши жиҳатидан ҳақиқийсидан фарқ қилмаса-да, организмга бўлган салбий таъсири жуда хавфли. Бугунги кунгача, картондан ясалган булочка, кимёвий товуқ, кимёвий лағмон, сунъий гўштлар айнан хитойликлар томонидан ўйлаб топилган ва дунё бўйлаб савдога чиқарилган.
 
Бугун эътиборинигизни хитойлик “олимлар” яратаётган сунъий тухумларга қаратмоқчимиз.
 
Сиз кўриб турган суратда хитойлик сотувчи тухумлар билан тўлдирилган ёғоч идишлар ичида бамайлихотир ётибди. Суратни кўрган кишида, “тухумлар синиб кетмасмикин?” деган савол туғилиши, табиий. Аммо сунъий тухумлар жуда мустаҳкам, улар унча-мунча оғирликни кўтара олади.
Оддий тухум эса...
 
Оддий тухум
Товуқ тухуми таркибида ёғ, оқсил, глюкоза, углеводлар, минерал моддалар, кўплаб фойдали ферментлар, шунингдек, А, Е, Д, Б витаминлари бор. Таркибидаги холестерин эса ҳам фойдали, ҳам зарарли.
 
Сунъий тухум
Сунъий тухум эса санаб ўтилган ана шу витамин ва минерал моддалардан ҳоли. Бошқача қилиб айтганда, унинг таркибида ҳеч қандай фойдали нарса йўқ. Тухум пўстлоғи, “нозик” бўлиши учун гипс, калций ва парафиндан ясалган.
Тухум оқи ва сариғини эса бир қатор бўёқларни қўшган ҳолда желатин, кальций альгинатдан тайёрланади.
 
Истеъмол қилинганда
Юқорида айтиб ўтганимдек, сунъий тухумни ҳақиқийсидан фарқлаш мушкул. Агар ўзингиз билмаган ҳолда бундай тухумнинг бир нечтасини истеъмол қилсангиз, аҳволингиз ёмонлашиши мумкин.


Сунъий тухумни бир неча марта истеъмол қилиш инсон асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Болаларда эса ҳаракатнинг кучайиши, ақлий салоҳиятнинг эса сусайиши кузатилади.
 
Сунъий тухум қандай тайёрланади?
Агар сунъий тухумни қай тарзда тайёрлашларига қизиқаётган бўлсангиз, бу борада ҳам маълумот берамиз.
 
Хитойликлар чиқиндидан ҳам санъат асарини яратишда устаси фаранг бўлиб кетишган. Айнан тухумни сунъийлаштиришда ҳам улар ана шу усталикни ишга солишган.
 
Сунъий тухумни тайёрлаш унинг сариғидан бошланади. Кимёвий моддага сариқ ранг қўшилиб, у тухум сариғи катталигидаги шакл ичига солинади.
 
Сўнг,у калий карбонадга ботирилади. Бу тухум сариғи устида ҳимоя пардаси ҳосил бўлиши ва у сотилиб, истеъмол қилингунига қадар тухум сариғининг оқиб кетмаслиги учун қилинади.


Тухум сариғининг устки қисмига эса тухум сариғи ёпиштирилади. Сўнг у ҳам калий карбонадга ботирилади. Қарабсизки, тухум оқи устидаги ҳимоя пардаси ҳам тайёр. Шундан сўнг, тайёр тухум парафин, калий карбонат ва гипс кукуни аралашмасига ботирилади.
 
Тухум қуритилгач, уни товуқ тухумидан деярли ажратиб бўлмайди.
 
Албатта, бундай тухумни яратишдан кўзланган мақсад, аввало маблағ топишдир. Оддий кимёвий моддалардан сунъий тухумни яратиш орқали хитойликлар жуда катта фойда кўришади. Аммо бундай тухумларни ўзлари асло истеъмол қилишмайди.
 
Маълумотларга кўра, сунъий тухумнинг нархи товуқ тухуми нархининг 25 фоизини ташкил этар экан. Уларни ҳақиқий тухумдан анча арзон сотилганда ҳам катта фойда олиш мумкин.  Шу сабабли Пекин, Шанхай, Гуанчжоу каби Хитойнинг яна бошқа шаҳарларига сафар чоғида сайёҳлар ўзлари билмаган ҳолда ана шундай тухумларни харид қилиб ва истеъмол қилишлари мумкин.
 
 
Сунъий тухумни ҳақиқийсидан ажратиб олиш
Одатда сунъий тухумни товуқ тухумидан ажратиб олиш жуда қийин. Ахир нархи ва кўринишида фарқ йўқ-ку?
Бироқ уларни ажратишнинг сирлари бор.
 
  • Эътибор беринг, сунъий тухумнинг устки қисми ҳақиқий тухумникига нисбатан ялтироқ бўлади.
 
  • Тухумни чақинг ва идишга солиб бир муддатга қолдиринг. Вақт ўтиши билан тухум сариғи ва оқи битта массага айланади. Ахир улар бир-бирига ўхшаган массадан тайёрланган. Ранги 2 хил холос.
 
  • Товуқ тухуми сувда қайнатилгач, 6 соат давомида музлаткичда турганидан сўнг, тухум сариғи яшилсифат тусга киради, майдаланади. Сунъий тухум эса сариқлигича қолаверади. Майдаланиш ўрнига қаттиқлашади, сўнг желега ўхшаб қолади. 
 
Албатта, бу каби сунъий озиқ-овқат маҳсулотларини яратишни бутунлай тўхтатишнинг имкони йўқ. Чунки пул топиш истагида ҳар қандай нарсанинг аналогини яратиш истагидаги тадбиркорлар ҳамиша топилади.
 
Шундай экан, уларни ажратишни билсак, ўзимизни ва биз учун азиз бўлган инсонларни хавфдан ҳимоя қилган бўламиз.
Умида Якубова

Теглар:Тухум Озиқ-овқатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!