Хитой пойтахтида маҳаллий авиапарвозлар бекор қилинмоқда.
Бугун, 21 апрель куни Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги “Шоуду” халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво сабабли 50 дан ортиқ авиапарвозлар бекор қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ҳозирча фақат маҳаллий парвозлар бекор қилинди. Соат 11:00 (Тошкент вақти билан 8:00) да белгиланган 31 та кетувчи ва 22 келувчи парвоз бекор қилинган.
Метеорологларнинг тахминларига кўра, Пекинда кун давомида ёмғир ёғиб туради. “Шоуду” аэропорти жойлашган районда момақалдироқ ва жала бўлиши кутилмоқда.
Парвозларнинг қачон қайта йўлга қўйилиши айтилмаган.

Суннатилла Абдуллаев