...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда 2700 йиллик тимсоҳ суяклари топилди


11:26, 06.02.2017 Олам
 1 964

Хитойнинг марказий ҳудудида қадимда катта кўл мавжуд бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Хитойнинг марказий ҳудудида жойлашган Шэнси қишлоқчасида 2,7 минг йиллик тимсоҳ суяклари археологлар томонидан топилди. Бу ҳақда “China Daily” газетаси хабар бермоқда.
 
Сиан шаҳридаги қазилма ишлари давомида ғордан топилган мазкур суяклар археологларнинг фикрича, эрамиздан олдинги XI асрнинг 771 йилларида мавжуд бўлган Ғарбий Чоу сулоласи даврига мансубдир.
 
Архелогларнинг таъкидлашича, аввалги топилмалар жанубий Хитойнинг эрамизнинг 206-220 йилларидаги Ғарбий Хон ва Шарқий Хон сулолари даврига тўғри келган. Аммо мамлакатнинг марказий қисмидаги Шэнси қишлоқчасида қадимги тимсоҳ суякларининг топилиши биринчи ҳодиса, деб баҳолайди мутахассислар. Суяклар топилган мазкур ҳудудда қадимда тимсоҳлар маконига айланган катта кўл бўлган, деб тахмин қилинмоқда.
Муҳайё Саидова

Теглар:Шэнси қишлоқчаси Қадимги тимсоҳ суяклари Катта кўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

To'xtamurod
13:33 06.02.2017

timsoxninga uzunligi qancha ekan



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!