...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хавфли ҳудуд: Деҳлини “заҳарли туман” қоплади...


11:22, 23.11.2017 Олам
 3 433

Ҳавонинг сифати ёмонлиги сабабли Янги Деҳли ҳукумати мактабларни очиқ ҳаводаги тадбирларни ўтказмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Ҳавонинг сифати ёмонлиги сабабли Янги Деҳли ҳукумати мактабларни очиқ ҳаводаги тадбирларни ўтказмаслик ҳақида огоҳлантирди.
 
Ота-оналарга ҳам ўз фарзандларини уй ичида олиб ўтиришлари маслаҳат берилмоқда.
 
“Таълим бошқармаси барча давлат ва нодавлат мактаблар, ҳамда ота-оналарга мурожаат қилади, Янги Деҳли ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳавонинг хавотирли даражада ифлосланиши муносабати билан болаларни очиқ ҳавога чиқаришдан чекланишингизни сўраймиз. Очиқ ҳаводаги тадбирлар болалар соғлиғига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, дейилади мамлакат Таълим бошқармаси тақдим этган хатда.
 
Индекс даражалари Хавф
0 дан 50 гача яхши
51 дан 100 гача ўрта
101 дан150 гача Ҳавога таъсирчан кишилар учун зарарли
151 дан 200 гача Соғлиққа зарарли
201 дан 300 гача Ниҳояда зарарли
301 дан 500 гача Энг юқори даражадаги хавф










Деҳлидаги ҳаво сифати ниҳоятда ачинарли. Ҳаво сифати индекси (ҲСИ) Деҳлида 321ни кўрсатмоқда, бу эса инсон ҳаётига жиддий хавф туғдиради.
 
Сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларни ўрганиб чиққан гидрометеоролог мутахассисларнинг фикрича, Ҳиндистоннинг Панжоб ва Харян вилоятларида охирги икки кунда ўтинларни ҳаддан зиёд ёқиш оқибатида шамол заҳарли туманни Янги Деҳлигача суриб келган. Шаҳар аҳолиси яна бир неча кун ифлосланган ҳаводан нафас олишга мажбурлар. Туман 24–25 ноябргача давом этиши кутилмоқда.
 
Хиндистоннинг бошқа шаҳарларида, хусусан Дваракада ҲСИ 191 баллни, сэр Фортда 212 баллни, Шадипурда эса 244 ни ташкил қилган.
 
Миллий Яшил трибунал мамлакатнинг штатлари ҳукуматидан кўриладиган чора-тадбирлар режасини тақдим этишни сўраган. Режа топширмаган штатлар 5 лакх (7700 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилади.
Бундай ҳолат Ҳиндистон ҳудудларида тез-тез содир бўлмоқда.
 
Аввал хабар берганимиздек, бундан бир ой муқаддам ҳам Ҳиндистон пойтахтида Дивали байрами нишонланганидан сўнг ҳавонинг ифлосланиш даражаси 15 бараварга ортган эди. Машҳур “оловлар фестивали “ доирасидаги тадбирлар ҳавода зарарли моддалар ортишига сабаб бўлган.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Ҳиндистон Ҳаво ифлосланиши Деҳли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!