Лондоннинг маҳаллий аҳолиси ҳужумни содир этган кишини ушлаб, полицияга топширишган.
Сўнгги кунларда турли фалокатлар марказида бўлиб турган Лондон шаҳрида яна бир кўнгилсиз воқеа юз берди. Шаҳарнинг Финсбери-парк туманида жойлашган масжид яқинида фургон одамлар устидан босиб кетди. Воқеа тунда, яъни Рамазон ойида мусулмон кишиларнинг саҳарликда ўқиладиган намозидан сўнг, масжиддан чиқиб келаётган вақтида содир бўлган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Гувоҳларнинг айтишича, фургон одамларни босиб кетгач, тўхтаган. Кейин машинадан пичоқ кўтарган ҳайдовчи чиққан. Айрим манбаларда келтирилишича, ҳайдовчи пичоқ билан 1 кишига ҳужум қилган.
Буюк Британия мусулмонлар Кенгашидан хабар қилишларича, фургон атайлаб одамлар устига ҳайдаган, бу бахтсиз ҳодиса бўлмаган. Шундай бўлса-да, полиция вакиллари ҳозирча бўлиб ўтган воқеани теракт деб баҳолашмаяпти.
Сўнгги хабарларга кўра, воқеа оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 8 киши яраланган.
Лондоннинг маҳаллий аҳолиси ҳужумни содир этган кишини ушлаб, полицияга топширишган. 48 ёшли эркак руҳий хасталиклар шифохонасида текширувдан ўтказилади.

Дурдона Расулова