...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гурбангули Бердимуҳамедов: “Алло, туғилган кунингиз билан, жаноб Президент!”


11:10, 25.07.2017 Олам
 4 390

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 24 июль куни 60 ёшни қаршилагани муносабати билан кўплаб давлат ва ҳукумат раҳбарларидан самимий қутловлар келишда давом этмоқда. Навбатдаги табрик муаллифи Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бўлди.
 
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқотда Шавкат Мирзиёевни юбилейи билан самимий муборакбод этиб, эзгу тилаклар изҳор этган, 2017 йилнинг биринчи ярми қардош мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида воқеаларга бой ва самарали бўлганини таъкидлаган.
 
Шу йилнинг март ва май ойларида икки мамлакат Президентларининг самарали учрашув ва музокаралари якунлари, шунингдек, турли вазирлик ва хўжалик субъектлари раҳбарлари ўртасидаги изчил алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга янги руҳ, янги мазмун ва янги қувват бағишлади. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!