...
МЕНЮ
ONLINE TV

Грузия Украинадан Саакашвилининг экстрадиция қилинишини сўради


13:57, 08.01.2018 Олам
 2 306

Ўтган вақт давомида Грузия Саакашвилининг экстрадиция қилиниши борасида бир неча марта Украинага мурожаат қилди.

Аввалроқ, Грузияда собиқ президент Михаил Саакашвилининг устидан суд ҳукми чиқарилгани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Грузия Бош прокурори ўринбосари Георгий Гогадзе, собиқ президент Михаил Саакашвилининг Украинадан Грузияга экстрадиция қилиниши фақат Украина ҳокимиятига боғлиқлигини ва шундай бўлишига умид қилишини билдирган. 
 
Саакашвили 2013 йилда, янги сайланган президенти инаугурация бўлган заҳоти Грузияни тарк этган, шундан кейин унга нисбатан бир нечта жиноий иш очилган эди. Ўтган вақт давомида Грузия Саакашвилининг экстрадиция қилиниши борасида бир неча марта Украинага мурожаат қилди.
 
Георгий Гогадзе, “Грузия Бош прокуратураси Грузия ҳудудида жиноят содир қилган шахс одил судлов қаршисида туриши учун қўлидан келган барча ишни амалга оширади. Биз Украинанинг ваколатли органлари билан ҳам алоқадамиз ва уларга Саакашвилини ватанига экстрадиция қилиши учун керакли ҳужжатларни тақдим қилганмиз”, деган фикрларни билдирган. Энди, “Саакашвилининг Грузияга экстрадиция қилиниши масаласини Украинанинг ваколатли органлари ҳал қилиши керак”. 
 
Шунингдек Гогадзе, “айбланган шахслар Грузия одил суди олдида, албатта жавоб беришига умид қиламиз”, деб қўшимча қилган. 
Обил Сафаров

Теглар:Экстрадиция Грузия Саакашвили Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!