...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гонконгда дунёдаги энг кекса панда вафот этди


13:08, 17.10.2016 Олам
 3 493

Қўриқхона ходимлари жонивор азобланмаслиги учун унга ҳаёт билан тез ва осон видолашишига ёрдам беришди.

Гонконгда Цзя-Цзя лақабли дунёдаги энг кекса панда 38 ёшда вафот этди. Бу ҳақда “РенТВ” хабар қилади.
 
Инсон умри ҳисобида 114 йил умр кечирган панда аслида 1978 йил очиқ табиатда дунёга келган. Панда 2 ёшга етганида Синчуань провинциясида одамлар томонидан ўлимдан қутқариб қолинганди. Ўшандан бери Цзя-Цзя қўриқхонада ҳаёт кечираётган эди.
 
Айтиш лозимки, сўнгги вақтларда панда овқат ейишдан ўзини тияётган. Шу сабабли у 71 килограмдан 67 килограмга озиб кетди.
 
Кеча, 16 октябрь куни тонгда эса унинг аҳволи оғирлашди. Қўриқхона ходимлари жонивор азобланмаслиги учун унга ҳаёт билан тез ва осон видолашишига ёрдам беришди. 
Умида Якубова

Теглар:Гонконг панда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!