...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гонконг энг кўп сайёҳларни жалб қилган шаҳар эканлиги аниқланди


11:47, 08.11.2017 Бу қизиқ
 2 101

Бу шаҳарга жорий йил 9 ой якуни бўйича 25,7 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

2017 йилнинг 9 ой якуни бўйича энг кўп сайёҳлар ташриф буюрган шаҳарлар аниқланди. Бу борадаги рейтинг “Euromonitor International” таҳлилий компанияси томонидан тузилди.
 
Натижаларга кўра, биринчи ўринни Гонконг эгаллади. Бу шаҳарга жорий йил 9 ой якуни бўйича 25,7 миллион сайёҳ ташриф буюрган.
 
Иккинчи ўринни  21,2 миллион киши ташриф буюрган Бангкок шаҳри эгаллади. Учликни 19,2 миллион киши келган Лондон шаҳри якунлади.
 
Кучли ўнликка Сингапур, Макао, Дубай, Париж, Нью-Йорк, Шэньчжэнь ва Куала-Лумпур шаҳарлари киритилди.
 
Британиянинг “Euromonitor International” таҳлилий компанияси 10 йилдани буён ҳар йили энг оммабоп шаҳар номини аниқлаб келади. 100 та мамлакат шаҳарлари номлари орасидан 100 талик рейтинг тузилади.
 
Таҳлилчилар ташриф мақсади қандай бўлишидан қатъий назар, 24 соатдан кўп вақт давомида бошқа шаҳарга борган саёҳатчилар сонини ҳисобга оладилар.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Саёҳат Энг яхши шаҳар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!