...
МЕНЮ
ONLINE TV

GMнинг собиқ вице-президенти: “Яқин келажакда автомобиль ҳайдаш қонунан тақиқланади”


18:12, 09.11.2017 Олам
 4 475

Яқин йилларда ҳайдовчига муҳтож бўлмаган автомобиллар жаҳон автопаркининг 20–30% ини эгаллайди.

General Motors’нинг собиқ вице-президенти Роберт Лутц “автомобиль асри” тугаётганидан афсусда эканлиги айтди, дея хабар бермоқда “Torque news” нашри. Унинг таъкидлашича, яқин 20 йил ичида ҳозирги машиналарни ҳайдаш ноқонуний иш ҳисоблана бошлайди. 
 
Лутцнинг фикрича, келажакда жаҳон бозорини мутлақо бошқарув аппаратларига эга бўлмаган ҳайдовчисиз машиналар эгаллайди. Шу билан бирга транспорт воситалари Ubers ва Lyfts каби компанияларда ижарага берилади.
 
GM нинг собиқ вице-президентининг айтишича, яқин йилларда ҳайдовчига муҳтож бўлмаган автомобиллар жаҳон автопаркининг 20–30% ини эгаллайди.
 
Лутц, шунингдек, дунёнинг турли мамлакат ҳукуматлари бахтсиз йўл-транспорт ҳодисаларини синчиклаб ўрганиб чиқиб, бу ҳодисаларнинг асосий сабабчилари 99,9% ҳайдовчилар эканлигини аниқлашганлиги ҳақида сўзлади.
 
“Транспорт воситалари келажакда инсонлар томонидан бошқарилмайди. Негаки, 15–20 йилдан сўнг одамларга транспорт воситасини ҳайдаш қонунан тақиқланади”, деди Роберт Лутц.
 
Унинг фикрича, бу қонун қабул қилинганидан сўнг одамларга ўртача 5 йилгача ўз автоларини алмаштиришларига муҳлат берилади.
 
Маълумот ўрнида, Боб Лутц ўз фаолияти сўнгида GM компанияси томонидан гибрид автомобиль яратилишига катта ҳисса қўшган. Шу сабабли у электромобил тарафдорлари орасида шуҳратга сазовор бўлди.
 
2016 йилда эса Лутц Tesla компаниясининг инқирози фақат вақт масаласи эканлигини башорат қилган эди.  
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Пилотсиз автомобиль Боб Лутц GM 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!