...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гиёҳванд модда сотган ўзбекистонлик Россияда 10,5 йилга қамалди


09:20, 15.06.2017 Олам
 2 874

Жиноят иши очилганида у гиёҳванд моддаларни 200 минг рублга харид қилганини ва уни сотиб, кўпроқ пул ишлаб олмоқчи бўлганини маълум қилган.

Россиянинг Хабаровск шаҳрида 24 ёшли ўзбекистонлик йирик партиядаги гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
 
2016 йилнинг декабрь ойида жиноятчи 15 минг рублга 8,9 грамм гашиш ёғини сотган.
 
Шундан сўнг у 307,2 грамм наркотик воситасини сотмоқчи бўлган, бироқ қўлга олинган.
 
Жиноят иши очилганида у гиёҳванд моддаларни 200 минг рублга харид қилганини ва уни сотиб, кўпроқ пул ишлаб олмоқчи бўлганини маълум қилган.
 
Хабаровск марказий туман суди 24 ёшли ўзбекистонлик йигитни 10,5 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди ва жазо муддати қатъий тартибда ахлоқ тузатиш колониясида ўтказилиши белгиланди.
Сумбула

Теглар:Россия гиёҳванд модда ўзбекистонлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!