Янги президентнинг инаугурация маросими 19 мартда бўлиб ўтади.
61 ёшли Франк-Вальтер Штайнмайер сайловнинг биринчи туридаёқ 1260 кишидан иборат Федерал кенгашнинг 931 та овозини тўплашга муваффақ бўлди. Умумий ҳисобда сайловда 5 номзод иштирок этганди.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Германияда Йоахим Гаук президент бўлиб, у 2012 йилдан буён ҳокимият тепасидадир. 76 ёшли Йоахим Гаук 2016 йил июль ойида иккинчи давр учун президентликка ўз номзодини қўймаслигини маълум қилганди. Унинг президентлик ваколати 18 мартда якунланади. Шу тариқа, янги президентнинг инаугурация маросими 19 мартда бўлиб ўтади.