“Sky News” интернет портали бу борада навбатдаги шубҳали хабарни чоп этди.
Британиялик журналистлар Башар Асадни ИШИД аъзолари билан фитна уюштирганликда айблаб, гумон қилмоқда. Бунга “Sky News” интернет порталининг навбатдаги ноодатий хабари сабаб бўлган бўлиши ҳам мумкин. Портал ўзида 22 мингга яқин турли ёзишмалар ва ҳужжатлар мавжудлиги, улар орасида Сурия президенти Башар Асаднинг президент режими вакилларининг террористлар билан ёзишмалари ҳам борлиги ҳақида хабар берган. ОАВнинг тахмин қилишича, Сурия хукумати жангарилар билан нефть савдоси борасида шартнома тузган.
Бундан ташқари, “Пальмирадан оғир артиллерия ва зенит қурилмаларини олиб чиқиб кетиш” сўзлари битилган мактуб ҳам топилган. Шу аснода журналистлар сурия жангарилари Асаднинг Пальмирага ҳужумидан олдин ИШИД террористларига қуролларни олиб чиқиб кетишларига изн беришганини айтишмоқда.
Албатта, “Sky News” нашри бераётган маълумотларга расмий бирор далил йўқ. Чоп этилган мактубнинг ҳақиқийлиги борасида ҳам маълумотлар мавжуд эмас. Баъзи экспертлар хатдаги матн орасидан “жангчиларни олиб чиқиб кетиш” сўзлари олиб ташланган, деб тахмин қилишмоқда.
Маълумот учун, Палмира – суриядаги кўплаб тарихий ва маданий ёдгорликлар жойлашган шаҳардир. Уни “Саҳро дури” деб ҳам аташади. Ўтган ойда ушбу шаҳар сурия хукумати вакиллари, жангчилари ва Россия кўмагида ИШИД жангариларидан тортиб олинди.