...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гангстер қамоқхонадан вертолётда қочди


18:14, 02.07.2018 Олам
 7 521

Фаид узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Францияда полиция ходими ўлдирилган омадсиз босқинчилик учун 25 йилга қамалган 46 ёшли Редуан Фаид кеча, 1 июль куни Париж яқинидаги қамоқхонадан қочиб кетди.
 
Қочишда унга бир нечта яхши қуролланган шериклари ёрдам берди. Улар Фаид қочиши учун қамоқхона олдида отишма уюштирганлар ва барчанинг эъхтиборини ўзларига қаратганлар. Натижада енгил вертолёт қамоқхона ҳовлисига қўнган. Вертолёт учиш мактабидан олиб қочилган бўлиб, уни гаровга олинган мактаб учувчиси бошқарган
 
Маълумотга кўра, вертолёт Фаидни катта йўлгача олиб чиққан, сўнг у қора рангли Renault Megane автомобилига ўтган. Бироқ автомобил ёнган ҳолда топилган.  Учувчи қўйиб юборилган, уни шок ҳолати сабаб шифохонага етказилган. Вертолёт ҳам машина каби ёқиб юборилган.
 
Бу Фаиднинг қамоқда биринчи бор қочиши эмас. 2013 йилда Франция шимолидаги қаомоқхоналардан биридан гангстер келтирилганидан ярим соат ўтгач, тўрт нафар қўриқчини гаровга олиб қочиб кетган. Қочиш вақтида бир нечта эшикни динамит ёрдамида портлатган, қўриқчилардан эса жонли қалқон сифатида фойдаланган. Уни олти ой ўтиб қўлга туширишган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Франция жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!