Жорий йил 4 октябрда Гаитида Мэтью тўфони кўтарилиб, деярли 1,5 миллион киши табиий офатдан азият чекди. Кучли бўрон туфайли бир неча шаҳар ва қишлоқлар бутунлай вайрон ҳолга келди.
Мамлакат жануби-ғарбидаги портларнинг бирида кемадан ижтимоий ёрдам маҳсулотлари туширилаётган вақтда одамлар кўплигидан тирбандлик юзага келган. Бу вазиятдан норози бўлган полиция вакиллари одамларга қарата ўқ узган. Натижада эса ўсмир қиз бевақт ҳаётдан кўз юмди. Айни вақтда БМТ мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.