...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гагариннинг фазодан қайтиши ва биринчи атом бомбасини суратга олган Маҳмуд Рафиқов 94 ёшда


19:54, 13.04.2018 Бу қизиқ
 5 337

Кинооператор тарихий воқеаларни шахсан суратга олган.

Кеча,12 апрель куни инсон коинотга биринчи бўлиб парвоз қилганига 57 йил тўлди. Бу ишни Собиқ Иттифоқ фуқароси Юрий Гагарин амалга оширган эди.
 

 
Бошқирдистонлик кинооператор Маҳмуд Рафиқов айнан Гагариннинг фазодан қайтишини суратга олган ижодкор саналади.
 
Ушбу тадбир якунлангач, шахсан Гагарин унга дастхат қўйиб беради ва ушбу дастхат ҳозирга қадар унинг кутубхонасида энг ардоқли манба сифатида сақланади.
 

 
Шунингдек, у Собиқ Иттифоқ давлати томонилан дунёда илк бор атом бомбаси синови ўтказилишини ҳам тасвирга туширган.
 
У уруш тугуганидан кейин музқаймоқ сотиш билан шуғуллана бошлаган ва шу орқали оиласига иқтисодий ёрдам берган.
 
Маҳмуд Рафиқовнинг таъкидлашича, бир куни музқаймоқ сотиб кўчада юрганида бир гуруҳ киноижодлкорларга дуч келиб қолади. Улар “Баҳор” номли кинони суратга олишаётган эди.
 

 
Шунда Рафиқовда ҳам бу жараёнда иштирок этиш иштиёқи туғилади ва у шу тариқа кино оламига кириб келади.
 

 
Маълумот ўрнида, Маҳмуд Муҳаммадниёзович Рафиқов 1924 йилнинг 1 мартида Бошқирдистон маркази бўлган Уфа шаҳрида туғилган ва ҳозирда у 94 ёшда.

Икром Раҳмон

Теглар:киноижодкор Юрий Гагарин атом бомба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!