G20 давлат раҳбарларининг Гамбургдаги йиғилишида асосий муҳокама қилинадиган мавзу бу, албатта, терроризм.
“Ҳозир жуда муҳим бўлган учрашувлар ўтказилмоқда, Гамбургда фақат давлат раҳбарлари ёрдамчиларисиз иштирок этишади. Айни пайтда терроризм муаммоси бўйича саволлар муҳокама қилинмоқда, зеро, бу ҳозирги реал ҳаётнинг долзарб мавзуси”, дейди Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Песковнинг таъкидлашича, учрашувдан сўнг давлат раҳбарлари биринчи ишчи йиғилишда қатнашади ва у ерда иқтисодий масалалар кўриб чиқилади.
Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев