...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франция Сурияда инсонпарварлик коридорларини очишни талаб қилмоқда


15:22, 09.02.2018 Олам
 1 390

У Сурияда инсонпарварлик коридори ташкил этилиши, Сурия нефт учун талаш ҳудудга айланмаслиги лозимлигини айтди.

Франция Қуролли кучлар вазири Флоранс Парли ўзининг “Франц интер” радиосидаги чиқишида Суриядаги сиёсий вазиятга баҳо берди.
 
Қуролли кучлар вазири бу борада қуйидагиларни маълум қилди:
 
“Биз вазиятни эҳтиёткорлик билан кузатяпмиз. Сурияда ўт очишни тўхтатиш керак. Айниқса, охирги вақтлар Аҳоли зич яшайдиган Идлиб ва Дамашққа қадар кириб боришга журат қилишмоқда. Бу инсонийликка мутлақо тўғри келмайди”.
 
Шунингдек, Флоранс Парли Суриядаги бу урушлар саккиз йилдан буён давом этаётгани, бунинг натижасида юз минглаб одамлар ҳалок бўлгани ва 11 млн дан ортиқ фуқаро бошқа ҳудудларга кўчиб кетганлигини келтириб ўтди.
 
У Сурияда инсонпарварлик коридори ташкил этилиши, Сурия нефт учун талаш ҳудудга айланмаслиги лозимлигини айтди.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия Флоранс Парли инсонпарварлик коридори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!