...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотожамланма: Тарихда ҳам тўйларга ақлбовар қилмас ҳаражатлар қилинган


20:01, 05.05.2018 Бу қизиқ
 15 382

Тарихдаги энг ҳашаматли тўй базмлари

Бугунги кунда бой ва машҳур одамлар бир дунё пул эвазига тантанали тўй маросимларини уюштиришни яхши кўрадилар. Эътиборлиси шуки, дабдабали тўйлар доим ўтказилган. Аммо, авваллари бу каби тўйлар қироллик оилаларида уюштирилган.
 
Ҳозир замоннинг зайли билан қироллик оилалари ортиқча ҳаражат ва исрофгарчилик деб, камхарж тўй базмлари ўтказишга чақирмоқда.
 
Қуйида биз тарихдаги энг дабдабали ва қиммат 7 та тўй базми билан танишамиз:
 
1. Йорк герцогиняси Маргарита ва Карл “жасур”
 

 
1468 йил 3 июль куни Фландрия графлигининг Дамма шаҳрида (Белгия) Маргарита ва Карлнинг тўйлари, Брюггеда эса, никоҳ маросими бўлиб ўтган. Маросимга ёшлар тантанали тарзда кириб келганлар ва базм ўн кун давом этган.
 
Брюггега тўй либосларии, зеб-зийнат буюмлари, декоратив гиламлар, мебель ва бошқа муҳим нарсаларни ясатиш учун бутун Фландриядан энг моҳир усталар тўпланган. Бургундия герцоги ҳам энг сара буюмларни ясатишда зиқналик қилмаган.
 
2. Ҳадича Ужахова ва Саид Гуцериев
 

 
2016 йил 26 март куни Москвада Россиянинг янги тарихидаги энг ҳашамдор тўй маросими бўлиб ўтган.
 
Россиялик олигарх Михаил Гуцериев ўз ўғли Саидни уйлантирган. Базм “Сафиса” ресторанида бўлиб ўтган, унга 600 киши таклиф қилинган.
 
Тўйда рус ва жаҳон эстрада юлдузлари меҳмонлар вақтини чоғ ўтиши учун хизмат қилган.
 
Маросим маликаси 20 ёшли Ҳадича Францияда тайёрлаган оқ либосда кийган, унинг бошини қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож безаб турган. Келинлик либосининг ўзи ҳам қимматбаҳо тошлар билан безатилган бўлиб, либоснинг оғирлиги 25 килограммга етган.
 
3. Шаҳзода Чарльз ва малика Диана
 

 
Уэльс шаҳзодаси Чарльз ва леди Диана Фрэнсис Спенсерларнинг тўйи 1981 йил 29 июль куни Лондондаги Муқаддас Павло соборида бўлиб ўтган. У ерга 3500га яқин одам йиғилган.
 
Уларнинг тўйи “афсонавий тўй”, “аср тўйи” деб аталган. Маросимни телевизор орқали тахминан 750 миллион одам томоша қилган. Никоҳдан сўнг, ёшлар 120 кишига мўлжалланган тўй дастурхони ёзилган Букингем саройига йўл олганлар.
 
Бу тўй Британия тарихидаги энг қиммат тўй бўлиб, унга ғазнадан 2 миллион 859 минг фунт стерлинг сарфланган.
 
4. Шайх Муҳаммад ибн Зайд ва малика Саломи
 

 
Муҳаммад ва малика Саломининг тўйлари 1981 йил бўлиб ўтган. Етти кун давом этган базмга 100 миллион доллар сарфланган.
 
Маросим ўтказилиши учун махсус 20 минг кишилик стадион қурилган. Ёшлар отда Амирликнинг барча шаҳарларини айланиб ўз мамлакатлари фуқароларига совғалар тарқатишган.
 
Куёв бўлажак хотинига совғалар олиб бориш учун 20 та туя сотиб олган.
 
5. Шаҳзода Артур ва арагонлик Катерина
 

 
Катерина 15 ёшида 11 ёшли касал тахт вориси Уэльс шаҳзодаси Артурга турмушга чиққан.
 
Тўй маросими ўз вақти учун ҳашаматли бўлган. Лондондаги Муқаддас Павло соболридан унча узоқ бўлмаган жойда фавворадан вино отилиб турган.
 
Байрам мусобақалар, рицарлик кўриклари билан биргаликда бир ҳафта давом этган.
 
6. Мария Антуанетта ва Людовик XVI
 

 
1770 йил 19 апрель куни Австрия маликаси Мария ва Франция дофини (тахт вориси) нинг тўйлари бўлиб ўтган. Ҳозир тўй ҳаражатларини ҳисоблашнинг имкони йўқ.
 
Мария Францияга 57 та файтон арава ҳамроҳлигида келган. Уларни халқ сайллар ва оммавий байрамлар билан кузатиб борган.
 
7. Шаҳзода Абдул Малик ва малика Даянгку Робиатул Адавия
 

 
Брунейнинг бўлажак султони шаҳзода Абдул Малик ва унинг севгилиси 22 ёшли дастурчи Даянгку Робиятул Адавиянинг муҳташам тўйлари ҳатто Британия тахт вориси Чарльзнинг тўйидан ҳам ҳашаматли бўлган.
 
Бруней шаҳзодаси ва унинг севгилисининг тўй либослари тоза олтиндан тикилган, келиннинг гулдастаси эса, қимматбаҳо тошлардан тайёрланган.
 
Кристиан Лабутен ясаган келинлик туфлиси бриллиантлар билан безатилган. 
Абдуллаев Суннатилла

Теглар:тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!