5 км масофага ўтказилган велопойгада мусобақа қизғин кечди.
Бугун, 4 май куни Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ташаббуси билан пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Велосипед спорти фахрийлари” веломарафони ташкил қилинди. Бу ҳақда “Olympic.uz” нашри хабар берган.
Мусобақани ўтказилишидан асосий мақсад кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, спорт фахрийлари мисолида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, велосипед спорти турини оммалаштириш, кундалик ҳаётда велосипеддан фойдаланиш орқали жисмоний чиниқиш ва экологияни асрашдан иборат бўлади.
5 км масофага ўтказилган велопойгада мусобақа қизғин кечди. 50 ёшдан 64 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида Рустам Губаев биринчи ўринни эгаллади. Мирали Хайруллаев иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, учинчи поғона Илхом Абдуллаевга насиб қилди.
65 ёшдан юқори бўлган иштирокчилар ўртасидаги беллашувларда эса биринчи ўринни Виктор Клименков қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлардан Борис Попов ва Александр Ординлар жой олишди.
Барча иштирокчиларга Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан совғалар тарқатилди. Ғолибларга эса диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Акмалхон Эшонхонов