Хитой киносаноатининг энг сара 6 та фильми “Чаплин” кинотеатрида намойиш этилади.
Хитой киноси ва Голливуднинг машҳур актёри Жеки Чан Қозоғистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 7 июнь куни Жеки Чан Остона шаҳрига учиб келди.
Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Хитой киноси кунлари доирасида актёр “Кунг-фу Йога” фильмини тақдим этади. Мазкур кинофестиваль 7-18 июнь кунлари бўлиб ўтади. Хитой киносаноатининг энг сара 6 та фильми “Чаплин” кинотеатрида намойиш этилади.
Шунингдек, Хитойдан China film group ва махсус таклиф билан Хитой телевидениеси флагманлари CCTV ва Hunan TV телеканаллари ҳам ташриф буюрган.