
Кеча мусобақаларда иштирок этган ёш спортчилар ва уларнинг мураббийлари Ўзбекистонга қайтиб келишди.
Қувонарлиси, мазкур нуфузли мусобакаларда кураш олиб борган Улуғбек Рашидов -48кг вазн тоифасида олтин медаль соҳибига айланиб, Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди.
.jpg)
Улуғбек шунингдек, жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланди. Қолаверса, Амирбек Тўраев (-45кг) ва Озода Собиржонова (-52кг)лар жахон чемпионатининг кумуш медали билан Ўзбекистонга қайтишди.
Кеча ушбу нуфузли мусобақаларда иштирок этган ёш спортчилар ва уларнинг мураббийлари Ўзбекистонга қайтиб келишди ва Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да тантанали кутиб олинди.
.jpg)
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади. Ишонамизки, бу фақат бошланиши. Бизни олдинда бу йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари, шунингдек, Аргентина мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари кутиб турибди.