
Суриядаги 30 кунлик тинчлик резолюцияси доирасида халқаро ташкилотлардан ёрдам келиши бошланди.
БМТ ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти биргаликда ушбу ҳудудда ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиш учун ўз ёрдамларини аямаслигини маълум қилди.
Хусусан, Суриядаги БМТ вакили Али Затари шундай деди:
.jpg)
“Биз ушбу 30 кун тинч шароитда ёрдамимизни етказиб бера оламиз, деб умид қиламан. Бу ердаги 70 минг тинч аҳолига етадиган озиқ-овқат олиб келдик. Кейинги колонналарда миқдор бундан ҳам оширилиши кўзда тутилган. Ҳали бу колонналар ёрдамга муҳтожлар учун етарли эмас, албатта. Аммо биз ҳаммасини ижобий якунлаймиз”.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ушбу ёрдам доирасида 400 минг кишига етадиган турли хил тиббий буюмлар, техника ва дори-дармонлар юборганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Сурияга инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш ҳаракатларига у ердаги террорчилар хавф солиб, вазиятни қийинлаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.