Ҳамма нарсаси бор одамга нима совға қилиш мумкин?
Йирик тадбиркор ёки сиёсатчиларни табриклашга отланганларни бир савол қийнайди: ҳамма нарсаси бор одамга нима совға қилиш мумкин? Агар у Россия президенти Владимир Путин бўлса, ечим янада қийин бўлади.
Бугун, 7 октябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 66 ёшни қаршилади. Путинга шу вақтгача туғилган кунида берилган совғаларнинг қисқагина рўйхатини тузишга ҳаракат қилдик.
Украина йўлбарси Маша.
Ўн йил олдин Путиннинг туғилган кунида Маша лақабли тирик йўлбарс совға қилишган. Маша президент қароргоҳида икки ярим ой яшаган эди. Путин қабулига расмий ташриф билан келганлар ва журналистларга йўлбарс боласи таништирилган. У катта бўлгач, Геленжикдаги сафари-паркига берилган.
Кристал тимсоҳ.
Путин 50 ёшни қаршилаганида Молдавия собиқ президенти Владимир Воронин устига “Тимсоҳ — ортга қайтмайдиган ягона жонзод” деб ёзилган кристал тимсоҳ совға қилган эди.
Зафар қиличи.
Баҳрайн подшоҳи, терроризмга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун Россия президентига шом пўлатидан ясалиб, қимматбаҳо металлар ва тошлар билан безатилган – Зафар қиличини совға қилган.
Зотдор итлар.
Путинга бир неча бор кучук совға қилишган. У итларни севади ва ҳар доим уларни қариндошлари каби яхши кўради. Болгария Бош вазири овчарка Баффини, Япония Бош вазири Акита Ину зотидан Юме лақабли итни, Туркманистон президенти алабай зотидан “Верный”ни совға қилган.
Энг яхши совға – китоб.
Владимир Путиннинг 60 йиллик юбилейида Бош вазир Дмитрий Медведев Царском Селе номли Александр Беноиснинг монографиясини олиб келган. Аммо, Путин қарздор бўлиб қолмади, унинг туғилган кунида Николай Васильевич томонидан чизилган “Цехда” картинасини совға қилди.
Танго учун бандеон.
Путиннинг дўсти, Аргентина собиқ президенти Кристина Кирчнер Путинга бантеон берган. Унинг сўзларига кўра, бу икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва яхши муносабатларнинг рамзи.
Италияликлар совғаси.
Кўпинча, Италия бош вазирлари Путинга трикотаж маҳсулотлари совға қилишади. Маттео Рензи унга майда гулли, кўк рангли галстук, Силвио Берльускони эса қўлда тикилган каштали чойшаб совға қилган.

Айюб Мустафо