...
МЕНЮ
ONLINE TV

Forbes энг сердаромад шоу-бизнес вакили номини эълон қилди


11:34, 07.12.2017 Бу қизиқ
 3 873

36 ёшли қўшиқчи, актриса, режиссиёр, фотомодель Бейонсе Жизел Ноулз-Картер (Бейонсе) йилига 105 млн. АҚШ доллари билан ҳам биринчи бўлолмади.

Forbes журнали, 2017 йилда мусиқа олами вакилларининг орасида энг кўп даромад қилганлар рўйхатини элон қилди.



Ушбу рўйхатнинг 1-ўрнини америкалик рэппер Шон Комбс эгаллади. Малумотларга кўра ,у 2017 йил 130 млн. ишлашга эришган. Жорий йил, айнан Шоннинг фаолияти давомида ҳам энг кўп даромад қилинган йил бўлди. Эслатиб ўтиш керак, Комбс мода оламидаги етакчи вакиллардан  бири саналган Sean John компаниясининг акцияларига эгалик килади. Биргина шу компания акциялари сотувидан у 70 млн. АҚШ доллари миқдорида даромад килган.



Рейтингнинг 2-ўрнини америкалик 36 ёшли қўшиқчи, актриса, режиссиёр, фотомодель Бейонсе Жизел Ноулз-Картер (Бейонсе) эгаллаган. У йилига 105 млн. АҚШ доллари миқдорида даромад қилишга муваффақ бўлган. Унинг даромадини кўп қисмини Lemonade альбоми ташвиқоти учун ўтказилган концерт дастуридан келиб тушган маблағлар ташкил қилди.



Руйхатнинг учинчи ўрнига, канадалик 31 ёшли хип-хоп ижрочиси, рэппер Обри Дрейк Грэм лойиқ топилди. 2017 йилда у, концертлардан 92 млн. АҚШ доллар миқдорида даромад қилган.

Руйхатни канадалик ижрочи Эйбел Тесфайе 92 млн.га яқин даромад билан давом эттирган. Рўйхатнинг қолган қисми қуйидагича кўриниш олган.
-         Британиялик Coldplay гуруҳида 88 млн.
-         Америкалик Gans N'Roses рок гуруҳи вакилларида эса 84 млн.
-         Канадалик қўшиқчи Жастин Бибернинг ҳисобида 83,5 млн.
-         Брюс Спрингстин 75 млн.
Британиялик қўшиқчи Аделда 69 млн.
Назокат Зокирова

Теглар:Forbes журнали энг кўп даромад қилганлар Мусиқа олами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!