...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппин президентининг кескин қарори: “Европа Иттифоқига 24 соат вақт!”


15:31, 13.10.2017 Олам
 4 710

Родриго Дутерте “Бизни камбағал ва кучсиз давлат деб ҳисоблайдиган Европа мамлакатларига қаттиқ жавоб қайтарамиз”, деб таъкидлаган.

Филиппин президенти Родриго Дутерте Европа Иттифоқи Филиппинни БМТ аъзолигидан чиқариш таклифини бекор қилмаса, минтақа мамлакатларининг Филиппиндаги барча элчилари ва дипломатик ваколатхона ходимларини 24 соат ичида чиқариб юборишини маълум қилди.
 
Родриго Дутерте “...Бизни камбағал ва кучсиз давлат деб ҳисоблайдиган Европа мамлатларига қаттиқ жавоб қайтарамиз” , деб таъкидлаган.
 
“The Guardian” нашрининг хабарига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари Филиппинда гиёҳвандликка қарши олиб борилаётган кураш — инсон ҳуқуқларига зид эканлиги сабаб Филиппинни БМТ аъзолигидан чиқариш таклифи илгари сурилган.
 
Маълумот учун, Филиппин президенти Родриго Дутерте гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган жиноий тўда аъзоларини ҳеч қандай судсиз ва сўроқсиз отиб ташлашни буюрган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Филиппин президенти Европа Иттифоқи Гиёҳванд моддалар савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!