Шифокорлар ҳам уни ҳушига келтира олмагач, майдондан олиб чиқиб кетишди.
Мадриднинг “Атлетико” футбол жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес Испания чемпионатининг 25-турида “Депортиво”га қарши ўтган матчдан сўнг, футбол майдонидан беҳуш ҳолда олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда “НТВ” хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Испаниянинг Ла-Корунье шаҳрида ўтаётган матчнинг 84-дақиқасида Торрес тўп учун ҳавода “Депортиво” ярим ҳимоячиси Алекс Бергантинос билан тўқнашиб кетиб, чим устига қийилган ва ҳушини йўқотган.
Футболчилар зудлик билан тиббиёт ходимларини чақиришган. Шифокорлар 5 дақиқа давомида Торресни ҳушига келтиришга ҳаракат қилишган, бироқ уддасидан чиқа олмагач, уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишган.
Тахминларга кўра, 32 ёшли футболчи бошидан жиддий жароҳат олган. Чунки футболчини кўздан кечириш чоғида ҳеч қандай жароҳат изини аниқланмаган.
Кейинроқ, берилган маълумотларга қараганда, Торрес шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан трибуна остида ҳушига келтирилган ва шифохонага олиб кетилган.
Эндиликда футболчи бир неча кун давомида тиббиёт ходимлари назорати остида бўлади.

Умида Якубова