...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаластинлик қочоқ бир оёқ билан Эверест чўққисини забт этди


10:03, 26.04.2018 Олам
 1 808

У Амман шаҳрида фаластинлик қочоқ оиласида дунёга келган. 10 ёшида суяк саратонига йўлиқиб, бир оёғидан ажралган.

Иорданияда БМТнинг фаластинлик қочоқлар учун ёрдам ташкил этиш ташкилотига қарашли мактаб молиявий инқироз туфайли ёпилиш арафасида.
 
Шу билим даргоҳини сақлаб қолиш мақсадида фаластинлик мигрант Жерах эл-Ҳавамди кутилмаган ишга қўл урди. У “дунё томи” дея таърифланадиган Эверест чўққисига тирмашиб чиқди. Бунинг учун у “Илк одим” деган кампания бошлаган.
 
Ҳа, барча Ҳимолай тоғидаги бу чўққига чиқишни орзу қилади. У ҳам ўшаларнинг бирида, дейишга шошилманг. Жерах эл-Ҳавамди ҳамма сингари эмас. Унинг бир оёғи йўқ. Жерах Иордания пойтахти Амман шаҳрида фаластинлик қочоқ оиласида дунёга келган. 10 ёшида суяк саратонига йўлиқиб, бир оёғидан ажралганди.
 
22 ёшли аҳди қаттиқ йигит  айнан шу мактаб битирувчиси саналади. Ўзи каби фаластиндан қочиб келган болаларнинг саводсиз бўлиб қолмаслиги учун бор имкониятини ишга солмоқчи. 
 
“Илм масканини сақлаб қолишга бор кучимни сарфлашга тайёрман.  1 миллион доллар тўплай олсак, фаластинлик болалар яна илм олишда давом этади”, деган эди у Эверест чўққиси томон йўл олаётганида.
 
Жерах эл-Ҳавамди бир оёғда бўла туриб, “дунё томи” дея аталадиган чўққи томон 2 апрель куни йўлга чиққан.  У 18 кун давомида 17 минг 500 одим отиб, ўша машҳур чўққини забт этди.
 
Ушбу кампаниянинг ташкилотчиларидан бири Раҳим эл-Ҳаяри саёҳатдан қайтган Жерахнинг аҳволи яхши эканлигини айтмоқда. Шу билан бирга “Эл-Хавамди ўзи 10 йил таҳсил олган мактабни сақлаб қолиш йўлида пул жамғариш кампаниясини ёзга қадар давом эттирмоқчи”, дея қўшимча қилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жерах эл-Ҳавамди Эверест 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!