Гуруҳдан шанба, 20 май куни узоқлашиб кетган хиндистонлик альпинист ҳозирда қутқарув гуруҳи томонидан қидирилмоқда.
Расмий вакилларнинг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида 2015 йил қор кўчкилари остида қолиб кетиб, тирик қолган америкалик шифокор Роланд Йервуд ҳам бўлган. Роланднинг жасади тоғнинг энг юқори нуқтасидан топилган. Шунингдек, қутқарувчилар словакиялик альпинист Владимир Страба ва баландликда кислород етмай қолиши натижасида вафот этган австралиялик Франческо Энрико Маркеттининг жасадларини топганларини маълум қилишди. Альпинистлар гуруҳидан шанба, 20 май куни узоқлашиб кетган хиндистонлик яна бир альпинист ҳозирда қутқарув гуруҳи томонидан қидирилмоқда.
Маълумот учун, энди Эверест чўққисига чиқиш янада қийинлашди, чунки альпинистлар юқорига чиқишда “ҳиллари қадами” дея ном олган қоя пайдо бўлганини қоғозларда ёзиб қолдиришган.