...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook қотилликлар сабаб тармоққа видео жойлаш сиёсатини қайта кўриб чиқмоқчи


11:32, 19.04.2017 Олам
 2 168

Айнан мазкур қотилликни у Facebook тармоғининг тўғридан-тўғри эфири орқали трансляция қилган.

Кеча, 18 апрель куни Американинг Кливленд шаҳрида Facebook орқали амалга оширган қотиллигини ёритган, бундан ташқари, аввал ҳам бир неча марта жиноят содир этганини тан олган фойдаланувчи қидирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Пенсильвания штати полицияси Стив Стивенс исмли ушбу шахс ўзини-ўзи ўлдирганини тасдиқлади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
 
Кливленд шаҳри полиция бошқармаси вакили гумонланувчи шахсга тегишли автомобиль шу ҳудуддаги тамаддихонанинг автотураргоҳида бўлганини маълум қилди. Стив Стивенсни қўлга олишга уринишганида, у ўзини отиб қўйган.
 
Жиноятчи йўқ қилинган бўлса-да, полиция Стивенснинг қаерда яширинганини аниқлаш ва қилган жиноятлари устида текширувлар олиб боришда давом этади.
 
Айнан мазкур қотилликни у Facebook тармоғининг тўғридан-тўғри эфири орқали трансляция қилган. Шу вақтда у аввал ҳам бир неча жиноятларни содир этганини айтиб ўтган эди.
 
Facebook тармоғи вакиллари бу воқеадан сўнг, видео жойлаш сиёсатини қайта кўриб чиқишини маълум қилди. Ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукербрг Кливлендда отиб ўлдирилган кекса кишининг оиласига ҳамдардлик билдирди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Facebook Кливленд Жиноят Стив Стивенс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!