...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эйнштейндан ҳам ақлли мактаб ўқувчиси аниқланди


13:38, 10.05.2017 Олам
 10 350

162 балл – ушбу ёшдагиларнинг кўрсатиши мумкин бўлган энг баланд IQ кўрсаткичидир.

Британиянинг Чешир графлигида 12 ёшли мактаб ўқувчиси IQ (ақлий ривожланиш коэффициенти) синовида ажойиб натижа кўрсатди. Рожгаури Павар исмли ҳинд қизи ушбу синовда 162 баллни тўплади.
 
Расман қизчанинг IQ кўрсаткичи 160 баллга тенг бўлган Стивен Хокинг ва Алберт Эйнштейндан ақллироқ эканлиги аниқланди.
 
Статистика маълумотларига кўра, Рожгаури кўрсатган натижани дунё бўйича 18 ёшгача бўлганлар орасида бор-йўғи 20 минг одам кўрсатиши мумкин. 162 балл – ушбу ёшдагиларнинг кўрсатиши мумкин бўлган энг баланд IQ кўрсаткичидир.
 
Рожгаури Паварнинг рекорди ҳақидаги хабардан кейин унга Mensa номли обрўли Британия жамиятига аъзо бўлиш таклифи тушди. Бу жамиятга IQ кўрсаткичи ўртадан юқори бўлганлар қабул қилинади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Мактаб ўқувчиси Эйнштейн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!