Чегаралар аро уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Европа ҳудудида ишлаб чиқарилган гиёҳванд моддаларни Россия Федерациясига олиб киришга уринди.
Ушбу жиноят чегаралар аро уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилди. Мазкур жиноий тўда Европада ишлаб чиқарилган ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида тарқатилиши режалаштирилган катта миқдордаги гиёҳванд моддани олиб ўтишга уринган.
Жиноятчиларнинг шахси аниқланган бўлиб, улар бир неча мамлакатларнинг фуқаролари эканлиги маълум бўлди.
Федерал хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилган “қўлга олиш” операциясининг куни аниқ ошкор этилмади. Мазкур жиноят юзасидан тергов ишлари бошланди.
Маълумотларга кўра, Россия Федерациясининг қарийб 18 миллион аҳолиси гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш бўйича тажрибага эга. Бу умумий аҳоли миқдорининг 13 фоизидир. Россияда тиббий рўйхатда турган гиёҳвандларнинг умумий сони 820 мингни ташкил қилади.
Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчиларнинг 60 фоизини 16-30 ёшлилар, 20 фоизини мактаб ўқувчилари ташкил этади.