...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа нега Каталония масаласида жим?


17:09, 26.09.2017 Олам
 2 234

Испания Конституциявий суди референдум ҳужжатларини тўхтатди. Бундан кейинги ҳаракатлар ноқонуний бўлади.

Европа қитъасида бугунги кунда энг кўп тилга олинаётган мавзу бу Каталонияда ўтказилиши режалаштирилаётган референдумдир. Ушбу референдум натижасида Испания таркибида бўлган Каталония мухтор вилояти мустақилликка эришиши мумкин.

Европа Комиссияси Испания ички ишларига аралашмай турибди. Каталониядаги мустақиллик учун референдумлар билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда. Бироқ ушбу жараён юзасидан бирор фикр ёки изоҳ беришга ҳаракат қилмаяпти.

Европа Комиссияси раҳбарияти фикрича, улар Испаниянинг ички ишларига аралашиш ваколатига эга эмас. Улар фақатгина воқеалар ривожини кузатиш ва ушбу босқичда нима содир бўлишини кутишмоқда. Расмий Брюссел изоҳ бермаслигини қатъи айтмоқда.

Буни Европа мамлакатларининг барчасида референдум ўтказишни ҳохлаб турган “бош оғриқлар” борлиги сифатида тушуниш мумкин.

Каталония маъмурияти 1 октябрда озодлик учун референдум ўтказишни режалаштирмоқда. Бироқ буни Испания ҳукумати тан олмаяпти

Испания Конституциявий суди Каталония парламенти ва Женералитет томонидан ишлаб чиқилган овоз бериш бўйича барча ҳужжатлар ҳаракатини тўхтатиб қўйди.

Ушбу воқеа сабабли Каталонияда ўтказилиши режалаштирилган референдумга тайёргарлик ишлари ноқонуний эканлиги айтилмоқда.

Сўровларга кўра, 41 фоиз каталонияликлар мустақилликни қўллаб-қувватлаётган бўлса, 49 фоиз аҳоли Испания таркибидан чиқишга қарши. Референдум ўтказилиши 80 фоиз каталонияликлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Каталонияда Фуқаро гвардияси томонидан 20 сентябрь куни ўтказилган махсус операция натижасида 14 кишининг қўлга олиниши, 41 та текшириш аҳволни оғирлаштирди. Текширишлар натижасида 10 миллиондан ортиқ референдумда овоз бериш бюллетенлар мусодара қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Каталония Испания Референдум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!