Айни пайтда Туркияда 3 миллион нафар муҳожир бор. Уларнинг аксарият қисмини сурияликлар ташкил этади.
Европа Иттифоқи Туркиядаги қочоқларга 3 миллиард евро миқдорда маблағ ажратади. Бу ҳақда 26 сентябрь куни Туркиянинг Евроиттифоқ иши бўйича Вазири Умар Челик ва кескин вазиятларда гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ЕИ комиссари Христос Стилианидес ўртасида Анқарада ўтказилган матбуот анжумани вақтида маълум қилинди.
Евроиттифоқ томонидан ажратиладиган маблағ лойиҳаси “Фавқулодда ижтимоий хавфсизлик тармоғи” дея ном олди. Бу лойиҳанинг биринчи босқичида Евроиттифоқ Туркиядаги суриялик қочоқлар учун ажратади. Тахминан 1 миллион нафарни ташкил этувчи сурияликларга бериладиган маблағ 348 миллион еврони ташкил этади. Шу тариқа, 2016-2017 йиллар мобайнида Туркиядаги қочоқларга ажратиладиган ёрдам маблағ қиймати 1 миллиард еврога етади.
Хабарларга кўра, Европа Иттифоқи Қизил ярим ой жамияти орқали ажратаётган маблағи муҳожирларга озиқ-овқат, транспорт, болалар тарбияси ва шу каби бошқа муҳим мақсадлар учун сарфланади.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, айни вақтда Туркиядаги қочоқлар сони 3 миллионни ташкил этади. Бу кўрсаткич мамлакатнинг молия ва ижтимоий соҳасига жиддий таъсирини ўтказмоқда.

Дурдона Расулова