...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа иттифоқи Facebook, Google ва Twitter компанияларига таҳдид қилмоқда


14:12, 17.03.2017 Олам
 2 028

Европа иттифоқи раҳбарияти Facebook, Google ва Twitter компанияларини истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганликда айбламоқда.

Facebook, Google ва Twitter компаниялари бир ой муддатда ўз хизматларини Европа қонунчилиги талаблари асосида қайта кўриб чиқишлари лозим.
 
Европа Иттифоқи раҳбарияти компаниялар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидаларига зид ҳолатларни бартараф этмаса, уларга нисбатан жарима солиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар тарқатди.
 
Гап шундаки, 2016 йилнинг декабрь ойида кенгаш мазкур компаниялар кўрсатаётган айрим хизмат турлари Европа қонунчилиги талабларини бузаётгани ҳақида огоҳлантирилган эди. Бунга мисол қилиб, платформа регламенти келтирилган. Унга мувофиқ, агар Европа фуқароси хизмат бўйича судга мурожаат қилмоқчи бўлса, шу мақсадда АҚШга боришга мажбур экани кўрсатиб ўтилган.
 
Шунингдек, Facebook, Google ва Twitter сайтлари фирибгарлик ва айёрона ҳаракатлар билан етарлича курашиш имкониятига эга эмас, дея айбланган.
 
Бундан ташқари, ЕвроИттифоқ мурожаатида мазкур сайтлар ижтимоий тармоқларида фирибгарликка қарши чоралар кучайтирилиши лозим. 
 
Ўз навбатида, компанияларнинг вакиллари ҳам вазият бўйича қатор ечимлар таклиф қилмоқда. Хизматларни охиригача қайта кўриб чиқиш учун уларга бир ойлик муддат берилган.
 
Аввалроқ, Вьетнам ҳукумати маҳаллий компанияларни YouTube ва Facebook'га реклама жойлаштирмасликка чақирган эди. 
Алишер Равшанов

Теглар:Евроиттифоқ Facebook Google 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!