
Муҳаммад Утбан ҳар куни тўрт фарзандини мактабга, яна тўрт нафарини ҳайвонларга қарашда укасига ёрдам бериш учун чўлга юборади.
Мамлакатнинг шимолий шарқида жойлашган ушбу вилоят Африканинг энг иссиқ нуқталаридан бири бўлиб, ёғингарчилик ёз ойларида деярли кузатилмайди. Шу боис Афар ўлкаси борган сайин чўллашиб, чўпонларнинг ҳаётини мураккаблаштирмоқда.
Муҳаммад Утбан эсини танибдики, Афарда чўпончилик қилади. Кейинги пайтларда ёғингарчилик миқдори камайиб кетиши оқибатида, кўчманчилар ҳаётлари янада қийинлаштирди. Авваллари йилда икки бор жойларини ўзгартирган чўпонлар, эндиликда бир йилда 3-4 марта жойларини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда.
Шу боис, кўплаб чўпонлар ҳайвонларини сотиб ёки ижарага бериб, кўчманчилик ҳаётига барҳам бермоқда. Муҳаммад Утбан ҳам шундайлар сирасидан. Укасига мол ва қўйларни топшириб, оиласи билан шаҳар марказига жойлашди.
У Афарнинг маркази Семерадаги давлат ташкилотида қоровуллик қилиб, тахминан 100 доллар маош билан оиласини тебратмоқда. Ҳар куни электр-энергияси бўлган, жўмрагини шундоқ бураса кранидан сув оқадиган бир уйи бўлишини орзу қилади.
Ҳар куни Утбан тўрт фарзандини мактабга, яна тўрт нафарини ҳайвонларга қарашда укасига ёрдам бериш учун чўлга юборади.
“Чўпончиликни ташлаган бўлсамда, Аллоҳдан бизларга ёмғир юборишини сўраб, ҳар куни дуо қиламан”, дейди Муҳаммад Утбан.