...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага ҳам кун қиздирадими?


15:12, 17.08.2018 Бу қизиқ
 3 112

Ой охирлаётганда ҳам кунлар исияпти.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 18 август куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +34...+36 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +32...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сни ташкил этади ва ёмғир ёғиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +15...+20, кундузи эса +23...+28 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Мафтуна Махмуджонова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!