...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Тошкентда яна ёмғир ёғади


17:35, 02.10.2017 Бу қизиқ
 3 323

Сурхондарё вилоятида ҳамон иссиқ ҳарорат сақланиб турибди.

Бу йилги куз аввалги йиллардан кескин фарқ қилди. Сентябрь ойининг охирида айрим ҳудудларда ҳатто қор ёғди. Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиб, ёмғирлар мавсуми ҳам бошланди. Эртага, 3 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги секундига 12-17 метргача етади. Ҳарорат кундузи 17-19 даража, кечаси 12-14 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 10-15 даража, кечаси 8-13 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро вилоятида ҳам эртага ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи 15-20 даража, кечаси 10-15 даража илиқ бўлади.
 
Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида эса эртага, 3 октябрь куни ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 15-20 даража, кечаси 10-15 даража илиқ бўлади.
 
Сурхондарё вилоятида ҳамон иссиқ ҳарорат сақланиб турибди. Жанубий вилоятда эртага ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 25 даражагача кўтарилади. Кечаси ҳарорат 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Фарғона водийси эртага ёмғир остида қолади. Шамол тезлиги секундига 12-17 метргача етади. Ҳарорат кундузи 15-20 даража, кечаси 7-12 даража илиқ бўлади. 

Аввал хабар берганимиздек, эртага, 3 октябрь куни Чорвоқ, Чимён ва Қамчиқ довонида ҳаво ўзгарувчан бўлиши, вақти-вақти билан ёғингарчилик ёғиши, ёмғир қорга айланиши мумкинлиги ҳақида маълумот бериб ўтгандик.
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!