...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Ўзбекистонда шамол тезлиги кучаяди


18:23, 22.09.2017 Бу қизиқ
 4 981

Айрим ҳудудларда секундига 12–17 метр тезликда шамол эсади.

Эртага, яъни 23 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз. Гидрометеорология хизматининг хабарига кўра, эртага, шанба куни мамлакатимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 12–17 метргача кўтарилади.
 
Тошкент шаҳрида эртага ҳаво ҳарорати кундузи 28–30 даража иссиқ бўлади, кечаси эса 13–15 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро ҳамда  Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 28–33 даража иссиқ, кечаси 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эртага ҳаво ҳарорати 25–30 даража иссиқ бўлади. Кечаси ҳарорат 10–15 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 34 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Фарғона водийсида 23 сентябрь куни ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи 27–32 даража иссиқ, кечаси 12–17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!