Гидрометеорология маркази хизмати эртага об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришларни маълум қилди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +22...+24, кундузи +38...+40 даража иссиқ бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража иссиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд, вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +36...+41 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23…+28, кундузи +38…+43 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/с га етади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +15...+20, кундузи эса +25...+30 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.