...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага бизни қандай ҳаво кутяпти?


15:17, 18.05.2018 Бу қизиқ
 3 232

Гидрометеорология хизмати маркази 19 май куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Эртага, 19 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишиш вақти келди.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +13...+15, кундузи +25...+27 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +20...+25 даража бўлади. Андижон ва Фарғона вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +22...+27 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво булутли бўлиши мумкин.
 
Бухоро вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +24...+29 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +22...+27 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Қашқадарё вилоятида ҳаво кечаси +13...+18, кундузи +24...+29 даражагача чиқиб, ҳаво булутли бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятларида кечаси +13...+18, кундузи +27...+32 даража иссиқ бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Аввалроқ, ФВВ 18-22 май кунлари республиканинг қатор вилоятларига сел келиши хавфидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!